|
Мустақил Ўзбекистон нималарга эришдию нималарни бой берди? | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Армияси бор, лекин у халққа хизмат қилмайди, балки президентга хизмат қилади. Ҳаттоки, у ўз халқини отишга ҳам тайёр. Ўзбек тили-давлат тили, лекин бирор бир ташкилот йўқки, ҳужжатларини рус тилида юритмаса... Инкор этиб бўлмайди баъзи бир ижобий ишлар қилинди. Омбудсман ташкил қилинди, лекин унинг инсон ҳуқуқлари борасида айтарли бир иш қилганини ҳеч ким билмайди. Юртимиз обод бўлди, кўприклар қурилди. Ҳашаматли бинолар бунёд бўлди. Халқаро ташкилотлар ваколатхоналари, элчихоналар...Буларнинг бўлиши ҳам керак эди-да. Чунки халқимиз меҳнаткаш! Тупроғидан олтин яраладиган бой ва сермаҳсул маконда юқорида санаб ўтилган ишлар ўз-ўзидан ҳам бўлиши керак эди-да! Демократик ислоҳатлар қилинаяпти, фуқаролик жамияти қурилаяпти, деб айюҳаннос солинади, лекин амалда эса бунинг акси: Ошкоралик, сайлов эркинлиги, диний ва сиёсий ҳуқуқларнинг "элементар" пунктларига ҳам риоя қилинмайди. Мен Шўро замонини қумсаб, бу гапларни гапираётганим йўқ. Аёлларнинг мардикорликка чиқишлари, йигитларимизнинг гурра-гурра юртни ташлаб кетишларини мустақиллик меваси десам муболаға эмас. Диний ва сиёсий эътиқодларига кўра қамалаётган эркагу аёлларнинг бугунги кунда икки қўли ана шу мустақилликдадир. Коррупцияга асосланган иқтисод, порахўрликка айланган илм-фан, шахсий манфаатларга айланган давлат сиёсати бугун халқимизга фақат хорлик, хўрлик берди. Менинг гапимга ишонмаганлар бугунги сиёсатга қарши чиқиш у ёқда турсин, Ўзбекистон конституциясида кафолатланган ўз фуқаровий ҳуқуқларини ҳимоя қилиб кўрсинчи, суд органларига мурожаат қилиб кўрсинчи!...Ҳеч ҳам иложи йўқ, ўз ҳуқуқларини ҳимоя қила олишмайди! Чунки мустақил фуқаронинг ҳуқуқларини мустақил бўла олмайдиган судлар ҳимоя қила олмайди! Бизда ана шунақа мустақиллик... BBCUzbek.com нинг янги лойиҳасида иштирок этиш ва эътиборингизга ҳавола этилаётган мавзу юзасидан ўз фикру мулоҳазаларингизни билдирмоқчи бўлсангиз, бизнинг электрон манзилимиз: uzbek@bbc.co.uk га мактуб жўнатишингиз ёки саҳифанинг ўнг томонидаги махсус формадан фойдаланишингиз мумкин. | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||