|
Нуфузли ал-қоидачи 'ҳаммасига' иқрор бўлган? | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Холид Шайх Муҳаммад бу ҳақда Американинг Кубадаги Гуантанамо базасида бўлиб ўтган ҳарбий маҳкама жараёни чоғида баён қилган. Нуфузли ал-қоидачи 2003 йилда Покистонда ҳибсга олинган ва ўтган йил сентябр ойидан буён Гуантанамо базасидаги қамоқхонада сақлаб келинаётганди. Холид Шайх Муҳаммад тергов жараёнида америкалик мулозимлар томонидан ўзига нисбатан номақбул муносабат кўрсатилганини ҳам таъкидлаган. У "Ал-Қоида" тармоғининг шу пайтга қадар ҳибсга олинган энг нуфузли мулозимидир. Иқрорлар узоққа чўзилган
Уларнинг сирасига Жаҳон Савдо Ташкилотига 1993 йилда уюштирилган ҳужум, 2002 йилда Балидаги тунги клубда содир этилган портлаш ва Рим Папаси Жон Павел Иккинчи, Америка Президентлари Бил Клинтон, Жемми Картер ҳамда Покистон раҳбари Парвез Мушаррафга қарши уюштирилган қатор суиқасд уринишлари киради. Аслида эса, бу хабар ҳеч ким учун янгилик бўлмаслиги ҳам мумкин. Холид Шайх Муҳаммад 1995 йилда Тинч уммони оша парвоз қилаётган учоқларни портлатишга оид фитнада қўли борлик гумони билан америкаликларнинг диққат-этиборига тушади. Шу билан бир вақтнинг ўзида, унинг исми бошқа ҳужум ва фитналарга алоқадорликда дунё бўйлаб қатор давлатлар маҳкамаларида ҳам тилга олинади. Нуфузли ал-қоидачи асосий умрини зўравон исломий экстремистчи сифатида ўтказган ва 2003 йилда ҳибсга олингунига қадар "Ал-Қоида" тармоғининг ҳарбий амалиётларига қумондонлик қилган. Бўлиб ўтган ҳарбий маҳкама жараёнининг таҳрир этилган протоколида Холид Шайх Муҳаммад буларнинг барчасига ўз ҳохиши билан иқрор бўлганини айтган. Бироқ Америка Марказий Жосуслик Хизматининг махфий қамоқхонасида кечган узоқ йиллик ҳаёти давомида зўравонликларга учраганлигини даъво қилган. Энг қизиғи, нуфузли ал-қоидачи маҳкама жараёнида ташкилотининг Америка ва унинг иттифоқчиларига қарши эълон қилган урушини АҚШнинг Британияга нисбатан Инқилобий Урушига қиёс қилган. Холид Шайх Муҳаммаднинг айтишича: "Худди аксарият америкаликлар учун Жорж Вашингтон қандай қаҳрамон бўлса, кўплаб мусулмонлар учун Усама бин Лодин ҳам мустақиллик учун жанг олиб бораётган инсондир". | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||