Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 03 Январь, 2007 - Published 19:40 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Қонун партияларни мухолифатга айлантироладими?
Ўзбекистон Либерал-демократик партияси эълони
Янги қонунсиз ҳам ЎзХДП ЎзЛидепга мухолифлигини эълон қилганди
Ўзбекистон ҳукуматига яқин бир қатор оммавий ахборот воситалари хорижий сиёсатчиларнинг Ўзбекистон демократлаштириш ишларида катта муваффақиятларга эришаётгани ҳақидаги чиқишларга ўрин берган.

Хусусан, Оврўпо парламенти аъзолари Ўзбекистондаги сиёсий партиялар ролини ошириш тўғрисидаги қонун
лойиҳасини олқишлаганлар.

Uzreport.com интернет саҳифаси британиялик депутат Строн Стевенсоннинг Президент Каримов томонидан илгари сурилган ушбу қонун лойиҳаси демократия йўлида қўйилган муҳим қадам экани ҳақидаги сўзларини келтиради.

Ўзбекистондаги сиёсий партиялар фаолиятини жонлантиришга қаратилгани айтилган лойиҳа ўтган йил ноябрида Брюсселда Оврўпо Иттифоқининг расмий Тошкентга нисбатан жазо чоралари муҳокама этилган йиғин бошланишидан бир кун аввал маҳаллий матбуотда эълон қилинганди. Би-би-си Оврўпо парламенти аъзоси Строн Стивенсон билан боғланиб, унинг бу борадаги фикрларини сўради.

Строн Стевенсон: Мен ўз фуқароларининг демократик эркинликларини кенгайтириш йўлида ҳаракат қилаётган ҳар қандай ҳукуматни тўғри йўлда, деб биламан. Мен ўз вақтида Қозоғистондаги демократик жараёнларни қўллаб-қувватлаганлар қаторида эдим. Бугунга келиб, мана, Қозоғистон демократик жараёнлар борасида минтақада етакчилик қилаётган давлатга айланди. Тўғри, у ерда ҳали қилиниши керак бўлган анча иш бор, ҳали ҳамма нарса ҳам мукаммал эмас. Аммо мен Қозоғистон тўғри йўналишда бораётганига ишонаман. Ўзбекистон ва бошқа қўшни давлатларни ҳам шу йўналишда ҳаракат қилишини кўришни истаган бўлур эдик.

Би-би-си: Аммо Ўзбекистонда вазият бироз бошқачароқ. Қозоғистондагидан фарқли ўлароқ, Ўзбекистонда сиёсий мухолифатнинг фаолиятига йўл берилмайди, уларнинг сайловларда иштирок этиши имконсиз, шундай шароитда сиёсий партиялар тўғрисидаги қандайдир қонун лойиҳасининг қабул қилиниши бирон бир аҳамиятга эга, деб ўйлайсизми?

Строн Стевенсон: Албатта, сиёсий мухолифат фаолиятига йўл берилмаслиги ижобий ҳолат эмас. Масалан, Қозоғистонда Президент Назарбоев ўзи мухолифатни яратишига тўғри келган. Чунки Совет Иттифоқи даврида фақат Коммунистик партия бор эди, холос. Президент Назарбоев сиёсий мухолифатнинг юзага келиши учун зарур бўлган шароитни яратиб берди.

Афсуски, Марказий Осиёда сиёсий мухолифатни таъқиб қилиш тенденцияси бор ва бу тенденциядан воз кечилиши керак. Ўзбекистондаги сиёсий партиялар тўғрисидаги янги қонун лойиҳаси, назаримда, мухолифатга ана шундай ёндашувдан воз кечишга қаратилган ва буни олқишлаш керак.

Би-би-си: Аммо Сиз Президент Каримов ҳаққоний мухолифатнинг мамлакатдаги сиёсий жараёнларда иштирок этишига йўл беради, деб ишонасизми?

Строн Стевенсон: Мухолифатнинг сиёсий жараёнларда иштирок этиши - бу жуда муҳим. Чунки агар сиз демократияни яратмоқчи бўлсангиз, мухолифатга йўл беришингиз керак. Менинг ўзим Британиядаги мухолифат - Консерваторлар партияси фаолиман. Мухолифатсиз ҳеч қандай демократия бўлмайди. Биз Ўзбекистон конституциясининг сиёсий партиялар тўғрисидаги бандига киритилаётган ўзгартиришларни ана шу нуқтаи-назардан, яъни, бу ўзгариш сиёсий мухолифатнинг фаолиятига йўл очади, деган нуқтаи-назардан олқишламоқдамиз ва келаётган ойларда Ўзбекистон ҳукумати бу йўлда аниқ қадамлар қўйиш-қўймаслигини яқиндан кузатиб бориш ниятидамиз.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy