Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 02 Январь, 2007 - Published 16:32 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Ўзбекистон пойтахтида норозилик чиқиши
Норозилик чиқиши иштирокчиларидан камида уч нафари дўппосланган
Норозилик чиқиши иштирокчиларидан камида уч нафари дўппосланган
Тошкентдаги Ўзбекистон Бош прокуратураси биноси қаршисида норозилик чиқиши уюштирган бир қатор ҳуқуқ ҳимоячилари мамлакат қамоқхоналаридаги сиёсий маҳбусларни озод этишни талаб этишган.

Мамлакат хавфсизлик хизматининг қаршилигига қарамай, бош прокуратура биноси олдига етиб боришга муваффақ бўлганликларини айтган норасмий "Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари альянси" фаоллари қўлларида Санжар Умаров, Муҳаммад Бекжон, Муътабар Тожибоева ва яна қатор таниқли сиёсий маҳбусларнинг исмлари битилган плакатларни кўтариб олишган.

Инсон ҳуқуқлари фаоллари Санжар Умаровнинг аҳволи ва соғлиғидан хавотирда эканликларини билдиришган. Уларга кўра, Санжар Умаров қатори, бошқа маҳбуслар, жумладан, Саиджаҳон Зайнобиддиновнинг тақдири борасида ўзларига ҳеч нарса маълум эмас.

Норозилик чиқиши иштирокчиларидан таниқли инсон ҳуқуқлари фаоли Елена Урлаеванинг Би-би-си билан суҳбатида айтишича, норозилик чиқишидан асосий талаблари Ўзбекистонда кўпчиликни ташкил этган сиёсий маҳбусларнинг озод этилиши бўлган.

Урлаева хонимга кўра, улар кўзда тутган инсонлар сирасига нафақат сиёсий мухолифат ва инсон ҳуқуқлари фаоллари, балки-да диний эътиқоди учун қамалганлар ҳам киришади.

'Камида уч киши калтакланган...'

Урлаева хонимнинг айтишича, махсус хизматлар бугунги норозилик чиқишини тўхтатиб қолишга уриниб, норозилик амалиёти иштирокчиларига қарши куч ишлатишган.

Инсон ҳуқуқлари фаолининг билдиришича, пикет иштирокчиларидан камида уч нафари дўппосланган ва қўлларидаги плакатларни тортиб олишга ҳаракат қилинган.

"Бироқ буларнинг барчасига қарамай, плакатларимизни намойиш этишга муваффақ бўлдик,"-деб айтган ўзбекистонлик инсон ҳуқуқлари фаоли.

Елена Урлаева хоним, ўз ўрнида, сиёсий маҳбусларни озод этиш талаби билан бу каби норозилик чиқишларини давом эттириш ниятида эканликларини ҳам билдирган.

Унга кўра, ўз норозилик чиқишлари билан мазкур масалага ўзбек ҳукуматининг эътиборини қаратиш истагидалар.

"Нима бўлишидан қатъий назар, биз сиёсий маҳбусларнинг озод этилишини талаб этаверамиз. Биз мазкур масалани Жазони ижро этиш бош бошқармаси мулозимлари билан муҳокама қилишга, уларнинг эътиборларини қаратишга ҳаракат қилдик, аммо биз билан ҳеч ким мулоқот қилишни истамади,"-дейди Елена Урлаева хоним.

Инсон ҳуқуқлари фаолига кўра, шу сабабдан ҳам, ўзбекистонлик сиёсий маҳбуслар тақдирига ҳам мамлакат ичкариси ва ҳам ташқарисидаги жамоатчиликнинг эътиборини қаратиш йўлидаги ҳаракатларини давом эттириш илинжидалар.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy