|
Ўзбекистонда қанча сиёсий маҳбус бор? | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
"Мемориал" маркази "Ўзбекистонда диний ва сиёсий айблар билан маҳкум этилганлар рўйхати" деб номланган бюллетенни 1999 йилдан буён чоп этиб келади, марказнинг сўнгги бюллетени 2004 йилда эълон этилган. Ўтган вақт мобайнида Ўзбекистондаги сиёсий маҳбуслар сони канчага етган? Би-би-си ушбу савол билан "Мемориал" инсон ҳуқуқлари маркази директори Виталий Пономарёвга мурожаат этган. Виталий Пономарёв: - Бу ҳақда аниқ рақамни айтиш қийин. Чунки, масалан, 1990-йиллар бошларида маҳкум этилганлар орадан қандайдир вақт ўтиб озодликка чиқарилган, гарчи уларнинг бир қисми яна қайта қамоққа ташланган ҳам. Шунинг учун, буни мен сўнгги рўйхатни тақдим этиш маросимида ҳам таъкидладимки, биз бу рақамларга жуда эҳтиёткорлик Бизнинг ҳисоб-китобимизча, Ўзбекистон мустақилликка эришган тўқсонинчи йиллар бошидан буён ўн икки минг атрофида одам ана шундай жиноий таъқиблар жараёнидан ўтган. Шулардан ярмиси, бизнинг ишонишимизча, ҳануз Ўзбекистон қамоқхоналарида сақланмоқда. Би-би-си: - Аммо инсон ҳуқуқлари ташкилотлари 2001 йилдан буён Ўзбекистонда камида етти минг нафар сиёсий маҳбуслар бор, деб келишади. Бу рақам қаердан олинган? Виталий Пономарёв: - Гап шундаки, ўша пайт сиёсий маҳбуслар билан боғлиқ вазиятни баҳолашга ҳаракат қилинган ва баъзи экспертлар, жумладан, ғарбдагилар ҳам ва Ўзбекистоннинг ичкарисидаги инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ҳам шунга яқин рақамни айтганлар. Шундан буён турли ҳисоботларда Ўзбекистондаги сиёсий маҳбуслар сони етти мингта деб, қайта-қайта такрорлаб келинади. Гарчи, АҚШ Давлат департаменти ўзининг сўнгги ҳисоботида бу рақамни беш мингта, деб айтган. Яъни амалда сиёсий маҳбусларнинг сони ҳақида қатъий бир рақамни айтиш қийин. Чунки бу рақам озроқ ёки кўпроқ бўлиши эҳтимоли катта. Шунинг учун ҳам биз рўйхатни тузишда Ғарбдаги инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг хулосаларига эмас, балки ўзимиз олиб борган текширув ва хулосаларга таяндик. Би-би-си: - Яъни, шундан Ўзбекистондаги сиёсий маҳбуслар сони Ғарбдаги инсон ҳуқуқлари ташкилотлари айтаётгани каби, етти мингта эмас, балки ундан анча камроқ, деб хулоса қилиш мумкинми? Виталий Пономарёв: - Мисол учун, Америка Қўшма Штатлари Давлат департаменти ҳам ўзининг сўнгги ҳисоботида Ўзбекистондаги сиёсий маҳбусларнинг сонини беш минг атрофида, деб айтган ва аниқ маълумотни олишнинг имкони йўқлигини ҳам таъкидлаган. Яъни буларнинг ҳаммаси эксперт хулосаларига асосланган ҳисоб-китоблардир. Улар ўзгариб туради, Ўзбекистондаги вазиятнинг ўзига қараб, чунки ҳибсга олиш ва қамоққа ташлашлар ҳали давом этаяпти. Бу рақам ҳар куни ўзгариши мумкин. Лекин, масалан, биз ўзимизнинг аниқ текширувларимиз асосида энг кам рақамларга таяндик. Би-би-си: - Аммо сизлар қамалганлар ҳақида маълумотни қаердан оласизлар ва улар қанчалик ишончли? Виталий Пономарёв: - Биз, албатта, Ўзбекистоннинг ўзи, қўшни давлатлар ва хориждаги ташкилотлар ҳамда алоҳида шахслар билан ҳамкорлик қиламиз ва имкон қадар ўз маълумотларимизда ҳужжатли манбаъларга таянишга ҳаракат қиламиз. Агар бизнинг сўнгги бюллетенимизга қарайдиган бўлсангиз, ундаги маълумотларнинг етмиш беш фоизи расмий ҳужжатлар, яъни айблов хулосалари, маҳкама ҳукмлари, аппеяция ҳужжатларига асосланган. Бизнинг аввалги рўйхатимиз, 2004 йилда эълон қилинган бюллетенда тўрт минг уч юз кишининг исми-шарифлари бор эди, кейингисида биз ана шу рўйхатдаги юзлаб кишилар ҳақида янги, қўшимча маълумотларни тўплаб, эълон қилишга муваффақ бўлдик. | ИЧКИ САҲИФАЛАР "Мемориал" янги рўйхат эълон қилди07 Апрел, 2006 | Bosh Sahifa | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||