|
Ҳибслар тўғрисида янги хабарлар | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Қўлга олинганларнинг турли ёш ва турли касбдаги шахслар экани хабар қилинган. Инсон ҳуқуқлари фаолларига кўра, ўз дўстлари ва таниш-билишлари ҳибсга олинаётганининг гувоҳи бўлган баъзи ўзбекистонлик мусулмонлар ватанни тарк этиб, қўшни мамлакатларга қочишга қарор қилганлар. Ўзини Абдулло деб таништирган шундай кишилардан бири Би-би-сига сим қоқиб, ўзининг оддий намозхон эканини, бирга ишлаган ҳамкасбларидан бирининг қўлга олинганидан хабар топганидан кейин Тошкентдан чиқиб кетишга мажбур бўлганини маълум қилган. Айни пайтда ҳибсга олинган шахсларнинг тақдири ноаниқ қолмоқда, улар билан кўришишга на адвокат, на яқинларига рухсат берилаяпти. Хўш бу инсонлар ким ўзи ва ҳибсларнинг бир-бирига боғлиқ асосий жиҳати нимада? Сўнгги ҳибсга олишлар ва қочқинлар масалаларини яқиндан ўрганаётган инсон ҳуқуқлари фаоли, Парижда чоп этиладиган "Марказий Осиё" газетаси муҳаррири Надежда Отаева: Надежда Отаева: - Ўзбекистон ҳукумати бу кишиларни уларнинг эътиқоди учун таъқиб қилаяпти. Ҳозирча ҳибсга олинган 10 кишидан фақат икки нафарининг исми-шарифи аниқланди. Биринчиси, 1967 йилда туғилган Зуҳуров Суръат Шавкатович, унинг Тошкентнинг "Эски шаҳар" қисмидаги кабобхонаси кўпчиликка яхши таниш. Яна бири, бу 1972 йилда туғилган Раҳмонберди Рахимбердиев. У Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг "Спорт" каналида режиссёр бўлиб ишлаган. Уларга қандай айб қўйилгани ноаниқ қолмоқда. Уч кун аввал ҳибсга олинган 12 кишига ноқонуний диний экстремистик фундаменталист ташкилотга аъзолик банди бўйича айблов қўйилган. Ўзбекистон ҳукумати бу бандни ўзгача фикрловчи ҳар қандай шахсга нисбатан қўллайди. Ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари хонадонларга келиб текширувлар ўтказишни бошлашган, улар, асосан, ташқи кўриниши осиёлик бўлган кишиларнинг уйига келишаётир. Таъқибга олинаётган кишиларни бир-бирига боғловчи жиҳат фақат шу. Бу кишилар оғзидан қачондир эсктремистик руҳдаги чақириқлар чиққанми-йўқми, бу бизга аниқ эмас. Уларга адвокатлар билан кўришишга рухсат берилмаётгани бир нарсадан далолат беради - тажрибага биноан, ҳибснинг илк кунлари улар қийноқлар орқали айбга иқрор қилинади. Би-би-си: - Сизнингча, ҳибсларнинг бу каби янги тўлқини бошланишига нима сабаб бўлган? Надежда Отаева: - Маълумки, авваллари бедарак йўқолган деб эълон қилинган ўзбекистонлик диний арбоб Обидхон қори Назаров Оврўпо давлатларининг биридан сиёсий бошпана олди. Айнан шундан кейин ўзбек расмийлари диний қарашлари учун инсонларни таъқиб қилишни янада кучайтиришди. Асосан бу шахслар ҳукумат ваъзи ўқиладиган ва Ислом Каримов олқишланадиган масжидларга бормайдиган кишилардир. Уларни бир-бирига боғловчи жиҳати - аксарининг соқолли намозхонлигидир. Би-би-си: - Охирги хибсга олишларга ғарб давлатлари ва халқаро ташкилотлар қандай қарашаяпти? Надежда Отаева: - Охирги воқеалар шуни кўрсатаяптики, Ўзбекистондаги тузум фуқароларни ватанни тарк қилиб, яқин хорижга чиқиб кетишга мажбур қилаяпти. Бу шахслар Қирғизистон, Қозоғистон, Россия ва Украинага қочишаяпти. Аммо уларнинг МДҲ мамлакатларида қолишлари жуда хавфли бўлиб қолмоқда, чунки бу давлатларнинг махсус хизматлари ўзаро қабул қилинган бир схема доирасида амал қилади. Халқаро ташкилотларни ва ғарб давлатларини биз Ўзбекистондаги абгор аҳволдан қанчалик огоҳ этмайлик, улар афсуски ўз хавотирларини изҳор қилишдан нарига ўтишмаяпти. Ғарб давлатлари Ўзбекистондаги тузумни юмшатиш учун сиёсий ва иқтисодий босим ўтказиши лозим. Ҳатто тузумдан чиқиб кетишга муваффақ бўлган инсонлар ҳам ўта мушкул аҳволдалар ва уларга бўлган Ғарбнинг эътибори ўта кам. Бунга фақат бир изоҳ бор - Ғарб, хусусан Америка ҳали ҳам Ўзбекистондаги исломий экстремизм ҳақидаги афсонани қўллаб-қувватламоқда. Каримов эса бу афсонани ўз сиёсати учун асосий қурол қилиб олган. | ИЧКИ САҲИФАЛАР "Мемориал" янги рўйхат эълон қилди07 Апрел, 2006 | Bosh Sahifa Собиржон Ёқубов бир йилдан сўнг озод этилди04 Апрел, 2006 | Bosh Sahifa | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||