Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 16 Январь, 2006 - Published 19:58 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Андижон қурбонлари рўйхати эълон қилинади
Қабристон
Андижонда қурбон бўлган инсонлар сони мавзуси долзарб бўлиб қолади
Ўзбекистон Бош прокуратураси "Мемориал" Инсон ҳуқуқлари маркази эълон қилган, Андижон воқеалари пайтида қурбон бўлганлар рўйхатини тасдиқлаган, айни пайтда қурбонлар рўйхати тўлиқ эмаслиги ва Андижонда камида беш юз кишининг ҳалок бўлгани ҳақидаги иддаоларни рад этган.

Би-би-си билан суҳбатда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Светлана Ортиқова қурбонларнинг расмий рўйхати Андижон воқеалари билан боғлиқ тергов ва маҳкама ишлари тугаганидан сўнг эълон қилинишини билдирган.

Светлана Ортиқова: Хабарингиз борки, 2005 йил 12-, 13-май кунлари Андижон шаҳрида террористик ҳаракатлар ва қатор оғир турдаги жиноятлар содир этилган. Ва шунинг орқасида 187 киши ҳалок бўлган. Ҳалок бўлганлар ҳаммаси Ўзбекистоннинг фуқароси. Биз бундан чуқур-чуқур таъзиядамиз. Лекин ўша Москвадаги Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш "Мемориал" маркази томонидан рўйхат эълон қилингани нотўғри бўлган. Нимагаки, бу рўйхат расмий орган, яъни ҳуқуқни муҳофаза этувчи идора томонидан эълон қилиниши керак.
Ўша рўйхатни мен шахсан кўрдим, бу рўйхатда 185 киши кўрсатилган. Аслида 187 киши ҳалок бўлган.

Би-би-си: Яъни, "Мемориал" Инсон ҳуқуқлари маркази эълон қилган рўйхат ҳаққонийлигини Сиз тасдиқлайсиз. Шундайми?

Светлана Ортиқова: У ерда икки киши кам.

Би-би-си: Нима учун ҳозиргача Бош прокуратуранинг ўзи қурбонлар рўйхатини эълон қилмаган?

Светлана Ортиқова: Суд ўз қарорини айтсин охиригача. Айбдор шахсларга тегишли жазосини берсин. Шундан кейин бу масала ҳал этилади. Ва этилганда ҳам ижобий ҳал этилади.

Би-би-си: Яъни суд ишлари ниҳоясига етганидан сўнг ҳукумат идоралари қурбонларнинг тўлиқ рўйхатини эълон қиладими?

Светлана Ортиқова: Албатта.

Би-би-си: Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари бу рўйхатнинг ҳали тўлиқ эмаслиги, бундан ташқари яна юзлаб одамлар қурбон бўлган бўлиши мумкинлигини айтишади. Сиз бу ҳақда нима дейсиз?

Светлана Ортиқова: Тергов жараёнида мен ўзим шахсан қатнашганман. Ва биласиз, мусулмонлар бир қабрга бир жасадни қўяди, бир қабрга ўнта жасад қўймайди.

Қўйсангизлар-чи энди! Ҳадеб шу масалага қайтавермайлик, тирноқ остидан кир қидиравермайлик!

Ўзимиз ҳам 187 кишини йўқотиб ўтирибмиз. Террорист бўлса ҳам, жиноятчи бўлса ҳам улар Ўзбекистоннинг фуқароси-ку.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy