Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 12 Декабр, 2005 - Published 22:23 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Олмония кучлари Термизда қолади
Андижонда ҳалок бўлганлар
Андижон воқеаларидан сўнг Ғарб билан Тошкент муносабатлари совуқлашди
Шанба куни эришилган келишувга биноан, Ўзбекистон ҳукумати мамлакатнинг Афғонистон билан чегарасидаги Термиз шаҳри аэропортида жойлашган Олмония ҳарбийларига ўз ҳудудидан фойдаланаверишга рухсат берган.

Энди Олмония Ўзбекистон ҳудудида ўз қўшинига эга ягона НАТОга аъзо давлат бўлиб қолади.

Ноябр ойида Ўзбекистон ҳукумати мамлакат ҳудудидан ҳарбийларини олиб чиқиб кетишлари кераклиги тўғрисида қатор Оврупо мамлакатларини огоҳлантирган, бундан кейин Ўзбекистоннинг ҳаво ҳудудларидан фойдаланишга ҳам таъқиқ киритилганди.

НАТО қўшинларини олиб чиқиб кетиш учун 2006 йил 1 январигача муддат берилганди.

Ўзбекистон талабидан кейин Америка Қўшма Штатлари ҳам Қарши шаҳри яқинидаги Хонобод базасидан ҳарбийларини олиб чиқиб кетди.

Афғонистонда ҳарбий амалиётлар бошланган 2001 йил октябридан кейин Ўзбекистон АҚШнинг муҳим шеригига айланганди.

Андижондаги қонли воқеалар вақтидаги ҳукумат қўшинларининг амаллари халқаро ҳамжамият танқидларига сабаб бўлганидан кейин Тошкент билан Ғарб муносабатлари совуқлашди.

Олмония қўшинларининг Ўзбекистон ҳудудида қолишига нима сабабдан рухсат берилгани борасида расмий Тошкент изоҳ бергани йўқ.

Айрим таҳлилчилар бунинг остида Россия таъсирини кўришади. Охирги вақтда Тошкент Москва билан яқинлашишга интилаётган бўлиб, ўз навбатида Москва Берлин билан муносабатларини мустаҳкамламоқда.

Шарҳловчилар яна бир масалага эътибор қаратадилар: Ўзбекистон Ички ишлар вазири Зокиржон Алматов Оврупо Иттифоқига кириши таъқиқланган ўн икки нафар Ўзбекистон мулозимидан бири эканига қарамасдан, унга даволаниши учун Олмонияга кириш визаси берилган.

Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy