|
Марказий осиёда ноқонуний миграция | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Бироқ, ҳисоботга кўра, на Қозоғистон, ва на Ўзбекистон муҳожирлар учун қонунни осонлаштирган, бу эса муҳожирларни ноқонуний равишда ишлашга мажбур қилмоқда. Ўзининг тез суръатларда ўсаётган иқтисоди, бозор ислоҳоти ва нефтга киритилган сармояси билан Қозоғистон қашшоқроқ қўшниларининг ишчилари учун оҳанграбога айланган. Ўзбекистонликларнинг кўп сонли фуқаролари энди қурувчилик ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида иш топиш илинжида Қозоғистонга йўл олишмоқда. Таҳлилчиларга кўра, аслида Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг бадавлат давлатлардан бўлиши керак. Бироқ, Ўзбек президентининг ихоталаниш сиёсати иқтисодий турғунликка олиб келмоқда. Кўрсаткичларга биноан, Қозоғистоннинг ўзида пул топиш учун ишлаётган ўзбекистонликларнинг сони икки юз минг ва бир миллион орасида бўлиши мумкин. Ватанлари Ўзбекистонда улар ойига 20 доллар топишлари, ёки умуман ишсиз кун кўришлари мумкин. Қозоғистонда эса ойига ўртача 150 доллар топиш имкони бор, бу эса ўзбек ишчиларига ўз оилаларини яхшироқ боқишга, ва ёки уй ёҳуд машина сотиб олишга ёрдам беради. Бироқ, чегара назорати қонунлари, ҳамда шўролар услубидаги қоидалар муҳожирликни бюрократия чангалига ташлайди. Бунинг натижасида эса, БМТ ҳисоботига кўра, муҳожир ишчилар тез-тез қозоқ миграция зобитлари қўлида тахқирларга учрайдилар. Уларнинг аксари бундан қутулиш учун мунтазам равишда пора бериб боришга мажбурлар. Ҳисоботга кўра, бу пора миқдори чегара назорат нуқтасидан ўтиш учун етти доллар ва бир йилга рўйҳатга туриш учун 200 доллар орасида бўлиши мумкин. | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||