|
Андижон қурбонларини хотирлаб | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
- Мусулмончиликда ҳам, насронийлар ҳам инсон вафотининг қирқинчи кунида бу дунёдан ўтган кишиларни хотирлайдилар. Андижонда нобуд бўлган бегуноҳ инсонларни ёд этиб ҳайкал пойига гуллар қўйдик, -деб айтган инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Елена Урлаева. Шунингдек, андижонлик болалар руҳига атаб юмшоқ йўлбарс ўйинчоқ қўйилган ва остига “Андижон болалари, тинч ухланглар! Сизнинг тўкилган қонингиз учун Ўзбекистон президенти Каримов халқаро жиноий судда жавоб беради”, деган сўзлар битилган. Тадбир ташкилотлари рус тилида «Андижон оналари! Биз Сиз билан бирга мотамдамиз», “Андижонликлар қони сиёҳ эмас» деган ёзувлари бўлган плакатларни кўтариб олишган. Хотира тадбирини АҚШ, Олмония, Швейцария элчихоналари ҳамда “Ҳьюман Райтс Вотч” халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти вакиллари, ва журналистлар кузатишган. Кўп ўтмай, фуқоро кийимидаги хавфсизлик ходимларидан бири намойишчиларга яқинлашиб қўлларидаги ёзувларни йиғиштириб тарқалишни буюрган. Мухбиримизга кўра, намойишчилар Андижонда ҳалок бўлганларнинг “қирқи” ўтказилаётган кунда қирқ дақиқа туришга қарор қилишганини айтишган.
Тўсатдан уларга ташланган икки йигит ёзувлар битилган матоларни йиртиб ташлаган. Тошкентдаги “Жасорат” ҳайкали ёнига тўпланишга қарор қилганлардан аксари бу ергача етиб кела олишмаган. Хотира тадбири тугаганидан кейин бир неча фаоллар ҳам милиция бўлимларига олиб кетилиб тўрт-беш соат ушлаб турилганлар, бу мамлакатда ҳозирги пайтда тинчлик-барқарорликни сақлаб туриш эҳтиёжи билан тушунтирилган. Аза тутишга рухсат йўқ Андижондаги қонли май ҳодисаларида қурбон бўлганларнинг яқинлари ҳам анъанага мувофиқ марҳумларнинг қирқини ўтказишган. Қурбонларнинг сонига оид аниқ маълумотлар ҳамон мавҳум ва бир-бирига қарама-қаршилигича қолаётир. Расмий Тошкентга кўра, Андижон ҳодисаларида 176 киши дунёдан кўз юмган. Ҳамда, уларнинг аксариси исломий экстремистлар бўлишган. Халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотларига кўра, Андижондаги норозилик намойишларининг иштирокчилари оддий фуқаролардир. Ҳамда, Андижондаги ҳодисаларнинг ҳукумат қўшинлари томонидан куч билан бостирилиши оқибатида, бир неча юз киши ҳалок бўлган. *Ҳьюман Райтс Уотч* ва Оврўпо парламенти, Андижондаги зўравонликларни * қирғин* дея таърифлаб чиққанди. Андижондан келаётган энг сўнгги саноқли хабарларга кўра, у ерда қайғули кайфият ҳукмрон. Шаҳарликлар эса марҳум яқинларининг *қирқ*ини қандай ўтказаётганликлари ҳакида сўзлашдан оғринадилар. Айрим хабарларга кўра, катта қудратга эга бўлган маҳалла қўмиталари масъуллари оддий фуқароларга маросимларни ими-жимида ўтказишлари лозимлигини айтишган. Қурбон бўлган милиция ходимлари ёда ҳукумат кучлари аъзоларининг яқинлари эса, бунинг акси ўлароқ, *қирқ* маросимини бор кўринишича ўтказганлар. Ўзгаришлар қучоғидаги Андижон Андижонда қирқ кун ичида кўп нарсалар ўзгарди. Шаҳар ҳозирда қуршов ичида, хорижий ва айниқса, ғарб кўз- қулоқларидан тозаланган.
Ўзбекистон ҳукумати, БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарлигига, Андижонга киришга рухсат бермади. Ўзбекистон кириш-чиқиш кескин чекланган мамлакатга айланди. Америка ва Ўзбекистон ўртасидаги бир пайтлар олқишланган стратегик шериклик шартномаси ҳам парчаланиб кетди. Эндиликда Ўзбекистон раҳбарлари оммавий дастак учун Россия ва Хитойга кўз тикканлар. Вашингтоннинг Ўзбекистонга нисбатан мавқеи сезиларли даражада қатъийлашди. Икки ҳафта муқаддам, Америка Давлат Департаменти воизи, Андижон ҳодисаларини *фожеали фалокат* деб баҳолаганди. Энди эса, том маънода шаффоф ва мустақил халқаро текширувларга оид талаблар ўртага чиқмоқда. Шу билан бирга, Вашингтон , Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқларига оид кўрсаткичлари, чуқур халқаро хавортирларни уйғотаётганлигини ҳам эътироф этмоқда. Президент Ислом Каримов ҳукумати, бошқарувига қарши уюшган мухолифатга биратўласига барҳам беришнинг ҳам уддасидан чиқа олди. Ҳукуматпараст руҳдаги намойишлар бўлиб ўтди. Масжидлар ва олийгоҳларда Президент Каримовни дастакловчи йиғинлар ўтказилди. Ўзларига нисбатан босимни ҳис қилган қатор инсон ҳуқуқлари фаоллари, хайрия ташкилотлари, хорижий ва маҳаллий журналистлар, бошқалар қаторида Ўзбекистонни тарк этишди. |
| |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||