Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 10 Июн, 2005 - Published 15:36 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Тошкент Оврўпо чақириғини рад этди
Оврўпо парламенти сессияси
Оврўпо парламенти Андижонда намойишчиларнинг ўлдирилишини қирғин, деб атади

Ўзбекистон Андижон воқеалари юзасидан Халқаро Комиссия тузиш борасидаги Оврўпо парламенти чақириғини асоссиз, дея рад этиб чиққан.

Расмий Тошкент мавқеини ифодалаган мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилишича, Ўзбекистон ҳукумати шаънига айтилаётган айбловларнинг барчаси далилланган фактларга асосланмаган муайян оммавий ахборот воситалари ва инсон ҳуқуқлари ташкилотлари хабарларига таянаётир.

Баёнотда билдирилишича, Андижондаги тартибсизликларда ўнлаб хорижликлар қатнашишган ва бу Фарғона водийси ҳамда бутун минтақани беқарорлаштиришга қаратилган террор амалиёти эди.

Баёнот, шунингдек, Андижон воқеалари юзасидан Ўзбекистон текширув олиб бориб, натижаларини БМТ ва бошқа Оврўпо ташкилотларига тақдим этиш учун зарурий ҳуқуқий асослар ҳамда имкониятларга эга, деб таъкидлайди.

Расмий Тошкентнинг қайд этишича, халқаро ташкилотлар ва элчиликлар Андижондаги вазият билан танишиш ва маҳалилй аҳоли билан мулоқотда бўлиш имконларига эгалар.

Баёнотда айтилишича, ҳозирда БМТ каби халқаро ташкилотлар ва дунёдаги етакчи давлатлар ҳамда Ўзбекистонга яқин жойлашган мамлакатлар элчиликлари иштирокида ишчи гуруҳи тузилган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги баёноти текширув ишлари сўнггида Андижондаги фожали воқеаларни холис баҳолайдиган очиқ маҳкама бўлиб ўтишини ҳам урғулайди.

Ғарб матбуотида Андижон воқеалари қирғин, деб ҳам аталган
Ўзбекистонга кўра, Оврўпо парламенти танқидлари муайян матбуот ва инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг далилланмаган хабарларига таянади

Ўтган пайшанба куни эса, Оврўпо Парламенти Ўзбекистонга бериладиган баъзи ёрдамларни тўхтатиш чақириғи билан чиққанди.

Хусусан, Андижон воқеалари бўйича мустақил халқаро текширув ўтказилмагунча, Оврўпо Иттифоқи Ўзбекистон ҳукуматига бериладиган бевосита ёрдкамларини кесиши зарурлиги айтилганди.

Андижонда намойишчиларга қарши ҳаддан ташқари кўп куч ишлатилганини ва натижада қирғин содир этилганини таъкидлаган Оврўпо парламенти айбдорларни жавобгарликка тортишни талаб қилмоқда.

Аммо қатор кузатувчиларга кўра, Оврўпо Иттифоқининг ҳатти-ҳаракатлари сезиларли натижа бермаслиги мумкин.

Сабаби, илгарироқ НАТО ва АҚШ каби ҳамкорларининг текширув ўтказиш талабларини ҳам Тошкент ерда қолдирганди.

Кўпчилик таҳлилчиларга кўра, Вашингтон Ўзбекистонга нисбатан қатъий мавқеини кўрсатиши керак. Акс ҳолда на Оврўпо, на НАТО Ислом Каримов ҳукуматига етарлича таъсир ўтказа олмасликлари мумкин.

Бироқ АҚШ Давлат Департаменти воизи эса ўзининг Ўзбекистонга оид сўнгги чиқишида, Андижон воқеаларида кўплаб инсон ҳалок бўлганини, аммо бу аянчли воқеани қирғин, дея атай олмасликларини таъкидлаганди.

Хитой ва Россия каби дунёдаги етакчи кучлар эса ҳозирда Ўзбекистон ҳукумати мавқеини қўллаб-қувватлашмоқда.

Москва эса ҳатто бу борада халқаро мустақил текширув ўтказиш шарт эмаслигини ҳам билдирди.

Ўзбекистон ҳозирда Андижон воқеаларини ўрганадиган парламент комиссияси тузган, лекин аксар ғарбликлар бу комиссия холис ва ишончли хулосалар чиқаришига шубҳа билан қарашмоқда.

Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy