Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 09 Июн, 2005 - Published 12:45 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Ўзбек вазири НАТО учрашувига бормади
News image
НАТО раҳбари Шхеффер НАТО аъзоларини Тошкент билан ҳарбий алоқаларни тўхтатишга чақирган
Ўзбекистон бугун Брюсселда бошланган НАТОга аъзо мамлакатлар вазирлари учрашувига ўз мудофаа вазирини юборишдан бош тортган. Ўзбекистон НАТОнинг Оврўпо ва Атлантика Ҳамкорлиги Кенгаши аъзосидир, бироқ НАТО воизига кўра расмий Тошкент мудофаа вазирининг бошқа вазифалар билан машғул эканлигини туфайли учрашувда қатнаша олмаслигини айтиб мактуб йўллаган.

Рейтерснинг ҳабарига кўра, НАТО расмийси ташкилот ўтган ой Андижон воқелари туфайли Ўзбекистон билан алоқаларини қайта кўриб чиқаётганини айтган.

Ўзбекистон ҳукумати Андижондаги намойишларда 173 киши ўлганини айтади. Ўз терговларини олиб борган мустақил манбалар эса бу кўрсаткични 500дан ортиқ деб билишади.

НАТО Бирлашган Миллатлар Ташкилотидан сўнг расмий Тошкентни мустақил халқаро терговга йўл очишга чақирган эди, бироқ Ўзбекистон буни рад этиб келмоқда.

 Биз Ўзбекистонда халқаро тергов ўтказилишига қаршимиз
Сергей Иванов, Россия мудофаа вазири
Шу давргача НАТО Тошкент билан тузилган "Тинчлик учун ҳамкорлик" келишувини тўхтатиш ҳақида ҳеч нарса демади, бироқ Андижондаги воқеалардан сўнг Ўзбекистон билан режаланган бир қатор семинар ва учрашувлар кечиктирилган.

НАТО расмийси Ўзбекистон мавзусини Россия Мудофаа Вазири Сергей Иванов билан муҳокама этиш, ҳамда Россияни халқаро тергов чақириқларига қўшиш ниятида эканини айтган.

Бироқ Иванов жаноблари НАТОнинг бу чақириғига қўшилмаслиги айтган.

"Биз Ўзбекистонда ҳалқаро тергов ўтказилишига қаршимиз," - деб айтган Интерфакс билан суҳбатда Россия мудофаа вазири - "Аввало, прокурорлар ва ўзбек расмийлари тергов ўтказиши керак. Улар халқаро расмийларни, ҳусусан Россиялик расмийларни терговларига жалб этишган."

Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy