|
Андижонга ҳукумат уюштирган сафар | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Ўзбекистон ички ишлар вазири Зокиржон Алматов ва маҳаллий ҳокимият вакилларининг қаттиқ назорати остида ўтган бу ташрифда дипломатлар ва журналистлар жума куни тонгда ҳужум уютирилгани айтилган қамоқхона, ҳамда ҳукумат ходимлари гаровга олингани даъво қилинган ҳукумат биноларига олиб борилганлар. Бироқ дипломатларнинг оддий одамлар билан суҳбат қилиш, ҳамда жасадлар йиғилгани айтилган 15-мактабни бориб кўриш, ёки шифохоналарга бориб яраланган кишилар билан учрашиш таклифига рад жавоби берилган. Бунга сабаб деб сафар ташкилотчилари хавфсизлик вазияти беқарорлигини кўрсатишган.
Ташриф чоғида, жаноб Алматов жума куни Андижоннинг марказий ҳиёбонига минглаб намойишчилар чиққан деган даъволарни рад этган ва у ерда Акромий гурухига аъзоликда айбланган 23 кишининг 400га яқин қариндошлари бўлган ҳолос, деб айтган. Намойишчиларга ўт очилиши хақида сўралганда, жаноб Алматов воқеанинг тўсатдан юз берганини айтиб, бу вазият воқеаларнинг тўсатдан юз бериши факторидан ҳоли эмаслигини айтган. Ташриф чоғида, ички ишлар вазири талофотлар борасида кеча бош прокурор томонидан берилган расмий маълумотни такрорлаган. У ҳам бўлса, жума кунги тўқнашувларда ҳалок бўлганлар сони - 169. Вазир Алматов ҳозирда жума кунги намойишларнинг асосий ташкилотчиси этиб Андижонлик Қобил Парпиев аниқлангани, ва унинг ҳозирда қидирувда эканини айтган. Андижонга сафар икки соатча давом этган. |
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||