|
Халқаро тергов чақириқлари | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
БМТнинг Инсон Ҳуқуқлари бўйича Олий Комиссари Луиз Арбор зўравонликлар ҳақида "ўта ташвишда" эканини айтган. "БМТ Олий Комиссари шарқий Ўзбекистондаги тўқнашувларнинг сабаблари ва тафсилотлари борасида мустақил тергов ўтказилишига ундайди," дейилади Арбор ҳонимнинг баёнотида. Ўзбекистон ҳукумати Андижон отишмаларида 169 кишининг ўлдирилганини айтган, бироқ юқори даражали маҳаллий ҳарбий Би-би-сига 500дан ортиқ одам ўлганини айтган. Британия Ташқи Ишлар Вазири Жак Строу ҳам Би-би-си билан суҳбатда Андижон воқеалари борасида мустақил халқаро тергов лозимлигини айтган, ҳамда дипломат ва кўмак ташкилотларига ходимларига зудлик билан Андижон ва минтақадаги бошқа ҳудудларга киришга тўла рухсат берилишига ундаган. "Ҳукумат ва мухолифатнинг версияси фарқ қилади. Ўзбекистондаги жамиятнинг барқарорлиги, ҳамда Ўзбекистондаги ҳукуматга бўлган ишонч мақсадларида, нима бўлганини аниқлашимиз муҳим," - деб айтган Британия ташқи ишлар вазири. Жаноб Строу Ўзбекистон ҳукуматининг дипломат ва журналистлар учун Андижонга уюштирган сафарини "ноўрин" деб қоралаган. Британия парламентида мунозара Британия парламентидаги Либерал Демократлар аъзоси Сэр Миниз Кампбелл Британиянинг Ўзбекистонга қурол сотишининг қонунийлигини савол остига олди.
Оврўпо Иттифоқи қонунларига кўра, қурол-аслаҳалар "ички репрессия учун ишлатилиши хавфи" бўлган давлатларга сотилмаслиги керак. "Ўзбекистонда бўлаётган воқеаларни ички репрессиядан бошқа яна нима дейиш мумкин?" - деб сўради Сэр Кампбелл парламент аъзоларидан. Британия Ўзбекистонга нисбатан ҳеч қандай ёнбосишларга бормаслиги керак, деди у. "Ўзбек ҳукуматига тинч намойиш ўтказиш ва сўз эркинлиги умумжаҳон ҳуқуқини ҳурмат қилиши учун ҳар томонлама босим ўтказиш шарт," - деб қўшимча қилди парламент аъзоси. |
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||