|
Андижонда маҳкама ишидан норозилик намойиши | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Айбланувчилар Акромия ноқонуний диний ташкилотига аъзоликда ҳам айбланади. Эркаклар бир томон, аёллар иккинчи томон бўлиб саф тортган намойишчилар Андижон маҳкамаси биносини ўраб олганлар. Марказий Осиёдаги Би-би-си мухбири, Моника Уитлокнинг Андижондан хабар беришича, адолатнинг ўрнатилиши борасидаги чақириқ ўта яхши ташкиллаштирилган. Намойишчилар озиқ-овқат ва сув билан таъминланганлар. Улар ўзларининг соқчилари ва милиция ходимларининг ҳар қандай аралашувини олдини олиш учун видео тасвирчисига эгалар. Ўтган йиллар давомида Ўзбекистонда кўплаб ўхшаш маҳкама жараёнлари бўлиб ўтган эса-да, аммо маҳкама атрофида кўп сонли эътирозчиларнинг тўпланиши илк марта кузатилмоқда. Намойиш айбланувчилар оилалари томонидан ташкил этилган. Акромия диний ташкилотига алоқадорлик айбловлари билан боғлиқ илк мағкама жараёни Ўзбекистоннинг Андижон вилоятида жорий йил бошида бошланган эса-да, маҳаллий инсон ҳуқуқлари фаолларига кўра, орада кечган вақт мобайнида бунга ўхшаш маҳкамалар мамлакатнинг бошқа вилоятларида ҳам кузатилган. Бироқ, бугун Андижонда бир неча минг кишилик норозилик намойишига сабаб бўлган ва маҳкамалар сил-силасида энг биринчиси эканлиги айтилган маҳкама жараёни, уларнинг орасида энг йиригидир. |
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||