Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 04 Апрел, 2005 - Published 12:10 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Асқар Акаев расман истеъфога чиққан
Асқар Акаев ва Қирғиз хайъати
Асқар Акаев истеъфоси ҳақида музокаралар ўтказиш учун Қирғизистон парламенти хайъати Москвага келган

Москвадаги Қирғизистон элчихонасидаги маросимда Қирғизистоннинг янги сайланган парламенти вакиллари ҳозирлигида ағдарилган президент Асқар Акаев ўз вазифасидан истеъфога чиқиши ҳақидаги расмий ҳужжатларга имзо чеккан.

Бу ҳужжатлар нотариус томонидан тасдиқланган.

Асқар Акаевнинг истеъфоси 5 апрельдан кучга кириши маълум қилинган.

Шунингдек Асқар Акаев Қирғизистон халқига мурожаатини вакиллар орқали етказишни сўраган.

Қирғизистоннинг қонуний дея тан олинган янги сайланган парламенти вакиллари, парламент воизи Омурбек Текебаев бошчилигида жаноб Акаев истеъфоси шартларини муҳокама қилиш учун Москвага келгандилар.

Феликс Қулов
Қирғизистон президентлигига эҳтимолий номзод "Ор номус" партияси раҳбари Феликс Қулов

Кеча якшанба куни давомида Асқар Акаевнинг истеъфоси шартлари музокараларда кўриб чиқилган.

Натижада тўрт моддадан иборат протокол матни ишлаб чиқилган.

Ушбу протоколда Асқар Акаевнинг истеъфосидан ташқари мамлакат Конституциясига риоя қилиниши кераклиги, жаноб Акаевнинг келгуси фаолиятлари учун хавфсизликни таъминлаш шартлари кўрсатиб ўтилган.

Шунингдек ҳужжатда Асқар Акаевнинг истеъфога чиқиши парламент томонидан тасдиқланиши ва президентлик учун янги сайловларнинг чақирилиши кўзда тутилган.

 Янги сайловларнинг ва қудратнинг қўлдан-қўлга ўтишини қонунлаштирувчи ҳужжат сифатида истеъфо ҳақидаги протокол ўта муҳимдир
Қирғизистон парлменти воизи Омурбек Текебаев

Қирғиз парламенти воизи, жаноб Ақаев билан музокаралар олиб бориш учун келган ҳайаът раҳбари Омурбек Текебавнинг сўзларига кўра, ушбу потокол янги сайловларнинг ва қудратнинг қўлдан-қўлга ўтишини қонунлаштирувчи ҳужжат сифатида жуда муҳимдир.

Ўтган ҳафтада Асқар Акаев унинг хавфсизлиги таъминланган тақдирда истеъфога чиқишга тайёр эканлигини билдирганди.

Қирғизистон муваққат маъмурияти Асқар Акаевга жиноиий жавобгарликдан даҳлсизлик мақомини беришга тайёрлиги, аммо мамлакатга қайтишни маслаҳат бермаслигини айтганди.

Курманбек Бакиев
Президентликка яна бир эҳтимолий номзод, собиқ Бош вазир Курманбек Бакиев

Ҳозирда Қирғизистонда президентлик сайловлари июн ойининг 26 куни ўтказилиши айтилмоқда.

Қирғиз мухолифатининг таниқли намоёндаси Феликс Қулов ва ҳозирда муваққат президент вазифасини ўтаб турган Курманбек Бакиевлар сайловларда ўз номзодларини илгари суришлари мумкин.

Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy