Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 02 Феврал, 2005 - Published 16:05 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Оврўпо - Ўзбекистон:демократия - ҳамкорлик гарови
News image
Оврўпо Иттифоқи инсон ҳуқуқларини устивор масала сифатида кўради
Ўзбекистон ва Оврўпо Иттифоқи демократия ва инсон хуқуқлари борасида мулоқот ҳамда савдо алоқалари бўйича ҳамкорликни ривожлантирмоқчи.

Шу кунлар Брюсселда кечган Оврўпо Иттифоқи ва Ўзбекистон ҳамкорлик кенгашида ана шундай хулосага келинган.

Кенгаш йиғинларида Овпўпо Иттифоқи томонидан Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари ва қийноқлар масаласи ҳам кўтарилган.

Ўзбекистон мулозимлари учун қийноқлар ва инсон ҳуқуқлари борасидаги танқидлар янгилик эмас.

Кенгаш ишида қатнашган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Содиқ Сафоев қийноқларни бартараф этиш учун, 2002 йил БМТ вакили Тео ван Бовеннинг тавсияларини амалга ошириш йўлида муҳим қадамлар ташланмоқда деган.

Сафоев жанобларига кўра, ҳозирги вазиятни қайта баҳолаш учун Ўзбекистон эшиклари Тео ван Бовенга очиқдир.

Кузатувчилар, қийноқларни тўхтатиш, инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва ўлим жазосини бекор қилиш Оврўпо давлатларининг Ўзбекистон билан муносабатларни белгилаб берувчи шартларга айланмоқда.

Би-би-си Ўзбек Хизмати Оврўпо Иттифоқи ва Ўзбекистон ҳамкорлик кенгаши учрашувининг раисаси, Оврўпа иттифоқи парламенти аъзоси Она Юкневичене хоним билан суҳбатлашган.

Би-би-си : Оврўпо Иттифоқи Ўзбекистон билан муносабатларида асосан қайси масалаларга урғу бермоқда?

Она Юкневичене : Кеча Ташқи ишлар вазири Содиқ Сафоев бошчилигидаги Ўзбекистон вакиллари билан учрашувимизда, биз Оврўпа парламенти ва Ўзбекистондаги хукумат идоралари ўртасида ҳамкорлик истиқболларини муҳокама этдик.

Унда ҳозирга қадар нималар қилингани ва нималарни яхшилаш имкониятларига эътибор берилди.

Ўзбекистон вакиллари кўтарган бир масала, Оврўпо парламенти Оврўпо Иттифоқининг Ўзбекистонга техник ёрдам кўрсатишида воситачи бўла оладими ва бу каби ёрдамга эришишда қандай кўмак қилиши мумкин деган саволга жам бўларди.

Мен буни тўла қўллаб қувватладим. Биз Ўзбекистондаги амалга оширилаётган ва келгуси лойихалар учун молиявий кўмак берамиз.

Албатта, мазкур масаланинг ҳал этилиши маълум бир жиҳатларни ҳисобга олади.

Аммо Ўзбекистон вакили ана шу муҳим жиҳатларни эътибордан соқит қилгандай туюлди...

Менинг ишонишимча, мамлакатдаги иқтисодий ўсиш ундаги инсон хуқуқлари вазияти ва демократия вазиятига ижобий таъсир кўрсатиши керак.

Би-би-си : Сиз ҳам молиявий ҳамкорлик ва ҳам инсон хуқуқлари ҳамда демократия хақида гапираяпсиз. Бу борада Оврўпо Иттифоқининг Ўзбекистонга бўлган муносабати қандай бўлади,Сиз аввало инсон хуқуқлари ва демократияга эътибор қаратасизми ёки иқтисодий хамкорликка урғу берасизми?

Она Юкневичене : Менимча, Оврўпа Иттифоқининг муносабати ана шу барча мавзулар мажмуига асосланади.

Уларнинг барчаси бир-бирига узвий боғлиқдир. Агар Ўзбекистоннинг иқтисодий вазиятини ўнглашга ёрдам бера олсак, бу инсон хуқуқлари ва демократия борасида ҳолат ўнгланишига ҳам ижобий туртки бўлади деб ўйлайман.

Бироқ, инсон хуқуқлари ва демократия мавзусига алоҳида ва жиддий эътибор қаратилиши зарур.

Кечаги учрашувда мен шунинг гувохи бўлдимки, Ўзбекистон вакиллари ана шу вазиятни яхшилаш йўлида очиқ мулоқот ва сухбатлар ўтказишга ҳоҳишлари бор кўринади.

Би-би-си : Жаноб Содиқ Сафоевнинг Ўзбекистондаги ўлим жазоси ва қамоқдаги қийноқлар борасидаги сўзларига Сизнинг муносабатингиз қандай? Сиз улардан қониқдингизми?

Она Юкневичене : Йўқ. Мен қониққаним йўқ, агар бу саволга ортиқча гап-сўзсиз жавоб беришимни истасангиз.

Чунки менинг фикримча ҳали яхши ўзгаришлар учун анча иш қилиниши керак. Ўзбекистон томонининг менга берган ҳужжатларида ва баёнотида Ўзбекистон ҳукумати ва расмийлари ўзлари мамлакатдаги бу мавзулар борасида анча муваффақиятга эришаётгани айтилган.

Бироқ, мен Ўзбекистон билан жуда яхши танишман. Мен Жаҳон банкининг Ўзбек ҳукуматига юқори маслахатчиси лавозимида у ерда уч йил ишлаганман.

Менимча, у ердаги инсон хуқуқлари борасидаги вазиятга кўз юмиб бўлмайди.

Вазиятни танқид қилмасликнинг имкони йўқ ва айнан шу соҳада биз бирга ўтириб барча муаммоларни очиқча мухокама қилишимиз керак деб ишонаман.

Шунда биз ҳам бу муаммолардан холи бўлиш борасида ўз тавсияларимизни беришимиз мумкин.

Би-би-си : Ўзбекистон учун Оврўпо Иттифоқи билан ҳамкорлик қилишдан ва унинг тавсияларига қулоқ солишдан қандай фойда бор?

Она Юкневичене: Менимча, нафақат Ўзбекистон учун балки ҳар қандай давлат учун Оврўпо Иттифоқи билан яхши муносабатда бўлиш фойдадан холи эмас. Бу ҳамкорлик ҳоҳ иқтисодий хамкорлик бўлсин ҳоҳ сиёсий...

Албатта , Ўзбекистон Оврўпо парламентидан ёрдам сўраб бизга мурожаат этганида, бу ёрдам масаласи мамлакатдаги инсон хуқуқлари ва демократия вазияти кўриб чиқилгандан сўнг кўриб чиқилади.

Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy