Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 12 Январь, 2005 - Published 18:05 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Жиззах милиция бўлимидаги ўлим
Собиқ Британ элчиси Крейг Маррей
Халқаро танқидларга қарамасдан Ўзбекистонда маҳбуслар ўлими ҳоллари тўхтамаган
Ўзбекистон расмийлари шу ой бошларида Жиззахдаги милиция бўлимида вафот этган Райимжон Қўлдошевнинг ўлим ҳолати юзасидан жиноят иши очилганини маълум қилишган.

32-ёшли такси ҳайдовчиси ўз мижозларининг милиция ходимларининг ноқонуний ҳаракатларидан шикоят этиши ортидан шу йил 2 январь куни Жиззах шаҳар ички ишлар бўлимига олиб кетилган ва шу куннинг ўзида унинг жасади уйга қайтарилган.

Уни олиб келган милиция ходимлари Қўлдошевнинг юрак хуружидан вафот этганини айтишган.

Жиззах шаҳар милицияси бошлиғи Олим Қосимов Би-би-си билан суҳбатда марҳумнинг қийноққа солинганини рад этган.

Жаноб Қосимов ўлим ҳолати юзасидан жиноят иши очилганини маълум қилган.

Инсон ҳуқуқлари фаоллари фикри

Аммо, ҳодисани ўрганган маҳаллий инсон ҳуқуқлари фаоллари Райимжон Қўлдошевнинг қийноқлар натижасида вафот этганини иддао қилишмоқда.

Ўзбек милицияси
2004 йил март-апрель ҳужумлари милицияни нишонга олган
Норасмий Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти чиқарган баёнотга кўра, Райимжон Қўлдошев кўкрагига урилган қаттиқ зарбадан ўлган.

Айни ҳодисани ўрганган маҳаллий инсон ҳуқуқлари фаоли Бахтиёр Ҳамроевга кўра, ўз исми-шарифини ошкор этишни истамаган милиция ҳодими марҳум Қўлдошев тўрт милиция ходими томонидан қийноққа солинганини айтган.

Бироқ, унинг жасадини оиласига қайтарган милиция ходимлари Қўлдошев сўроққа тутилиб, қўйиб юборилгач, юрак хуружи тутиб ўлганини айтишган.

Райимжон Қўлдошев ўз шаҳсий машинасида йўловчиларни ташиш билан пул топган.

Норасмий Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятига кўра, 31 декабрда унинг хизматидан фойдаланган бир қатор йўловчилар ҳуқуқ-тартибот ходимларининг ноқонуний ҳаракатларидан шикоят қилганлар.

Қийноқлар мунтазамми?

2002 йилда Ўзбекистонга ташриф буюрган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг қийноқлар бўйича мулозими Тео ван Бовен ўз ҳисоботида Ўзбекистон қамоқхона ва ҳибсхоналарида қийноқлар мунтазам қўлланишини айтган.

Ўзбекистон ҳукумати бунга жавобан қийноқлар фақат алоҳида ҳолларда учрашини тан олиб, уларнинг мунтазам харакатер касб этишини рад этганди.

Америка Қўшма Штатлари давлат департаментининг Ўзбекистон бўйича охирги ҳисоботига кўра, Тео ван Бовеннинг Ўзбекистонга ташрифидан бери яна тўрт маҳбуснинг Ўзбекистон қамоқхона ва ҳибсхоналарида ўлгани аниқланган.

АҚШ департаментининг мазкур ҳисоботи чоп этилгач, Ўзбекистонда яна уч маҳбус ўлими ҳақида хабарлар олинган.

Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy