|
Ўзбекистонда яна бир маҳбуснинг ўлими | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
2000 йилда фаолияти тақиқланган Ҳизб-ут Таҳрир ташкилотига аъзолик ва конституцион тузумга тажовузда айбланган марҳум Умаровнинг қариндошлари унинг жасадини дарҳол дафн этишга мажбурланганларини айтишган. 17 йилга қамалган 35 ёшлик Самандар Умаровнинг жасади 3 январ куни эрта тонгда қариндошларига қайтарилган. Яқинларига кўра, марҳум танасида калтакланиш излари бўлиб, бармоқларидаги тирноқлар суғуриб ташланган. Марҳум Самандар Умаровнинг яқинлари унинг қийноқлар оқибатида вафот этганига ишонадилар. Уларга кўра, фуқаро кийимидаги ҳуқуқ-тартибот ходимлари уларни жасадни дарҳол дафн этишга мажбур қилишган. "Улар бизга майитни бомдодга қолдирмасдан дафн қилинглар, ё сизларни ҳам қамаб қўяйлик-ми?" - деб айтишди, босим ўтказишди," - дейди Самандар Умаровнинг катта опаси Табассум Умарова. 2000 йилдан бери қамоқ жазосини ўтаётган Самандар Умарав қариндошлари томонидан жисмонан соғлом бўлгани айтилади. Самандар Умаровнинг ўлими тўғрисидаги расмий тиббий ҳулосада айтилишича, у мияга қон қуйилиш, яъни инсульт натижасида вафот этган. Айни пайтда, Умаровнинг оиласи қамоқхона раҳбариятини маҳбусларга нисбатан қийноқлар қўллашда айблаяпти. Ҳукумат муносабати Ўзбекистон Бош Прокуратурасининг воизи, Светлана Ортиқованинг Ассошиэйтед Прессга айтишича, илк тиббий текширув жаноб Умаров юрак хуружидан ўлганини кўрсатган. Умаров оиласининг жасад бармоқларидаги тирноқ юлингани ҳақидаги иддаоларига жавобан, Ортиқова хонимлари тиббий экспертиза давомида расмийлар унинг бармоқларидаги тирноқлар жойидаги эканини айтишди, деди. Ортиқова хонимлари прокурорлар Умаров ўлимига биноан "қўшимча" текширув очишганини айтган, аммо бунинг сабабларини изоҳламаган. Мунтазам қийноқлар иддаоси
Ўтган йили май ойида тергов изоляторида вафот этган Андерей Шелкавенко яқинлари қўшимча тиббий текширув ўтказишни талаб қилишганди. Текширувдан сўнг хорижлик мутахассислар унинг ўлимига қийноқлар сабаб бўлмагани тўғрисида ҳулоса беришганди. Аммо маҳбусларни қийнаб ўлдириш ҳолатлари борасида аксар иддаолар юзасидан мустақил текширувлар ўтказилмаган. 2002 йил 9 августда жасади яқинларига қайтарилган Музаффар Авазов борасида собиқ Британия элчиси Крейг Маррейнинг ташаббуси билан ўтказилган экспертиза Авазовнинг тириклайин қайноқ сувга ботирилгани тўғрисида ҳулоса берган. Ўзбекистондаги қийноқлар борасидаги вазиятни ўрганган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг маҳсус маърузачиси Тео Ван Бовен ўз ҳисоботида Ўзбекистонда маҳбусларга нисбатан қийноқлар мунтазам қўлланишини урғулаганди. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг собиқ биринчи ўринбосари, Владимир Норов, ўтган йили мамлакатда қийноқлар алоҳида ҳолатларда рўй беришини эътироф этган, аммо систематик ва ё давомий тарзда маҳбуслар қийноққа олиниши борасида айбловларни рад этиб чиққанди. 2004 йили Америка, террорга қарши урушда минтақада асосий иттифоқчиларидан саналган Ўзбекистон учун инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ бўлган аҳвол сабабли бериладиган ёрдамни қисқартирганди. |
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||