|
НАТО ва Марказий Оcиё: ҳамкорлик истиқболлари | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Би-би-си: Июнь ойида Истанбулда кечган НАТО саммитида Сиз Марказий Осиё ва Қовқоз минтақасидаги давлатлар билан ҳамкорликни урғуладингиз, яқинда эса, бу минтақаларга махсус вакил тайинладингиз. Айни вақтда Марказий Осиёга сафарга отланмоқдамиз. Жаноб Бош Котиб, мазкур давлатлар билан ҳамкорликдан нима истайсиз? НАТО Бош котиби : Авваламбор, сиёсий жиҳатдан улар муҳим хамкорларимиздир. Биз Марказий Осиё ва Қовқоз давлатлари билан бир неча амалий ишларга қўл урганмиз ва олдинда яна қилинадиган ишлар кўп. Бир неча мисоллар келтирсам, Тожикистондаги бир лойиҳада, портловчи моддалар ва миналардан зарарсизлантириш соҳасида амалий ёрдам кўзда тутилганди. Ўзбекистон эса НАТОнинг Афғонистондаги амалиётлари учун яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Фавқулодда ҳолатларда аҳолига ёрдам етказишни режалаштириш соҳасида ҳам бир неча лойиҳалар ишламоқда. Фарғона водийсида биз муҳим бир машқларни ўтказдик. Санаб ўтганларим ҳамкорлигимизнинг асосларини ташкил қилади. Албатта, биз умумий таҳдидлар билан рўпара келмоқдамиз.
Бу террорчилик, оммавий қирғин қуроллари тарқашининг олдини олиш...Мазкур таҳдидлар чегара билмайди. Қолаверса, Марказий Осиё минтақаси стратегик муҳим аҳамият касб этади. Би-би-си: Табиийки, Марказий Осиёнинг стратегик аҳамияти, айнан Афғонистонга қўшни бўлгани билан ҳам тушунтирилади. НАТО минтақада ўзининг ҳарбий ҳозирлигини доимий ёки узоқ муддатли кўрадими? НАТО Бош котиби : - Афғонистондаги амалиётлар узоқ муддатли деб айта оламан, шу ўринда мен у ерда кечган Президентлик сайловларининг йирик муваффақиятини урғулаб ўтмоқчиман. Аммо, ўзингиз биласиз, НАТОнинг Афғонистонда бўлиши ярим йил ва ё бир йиллик эмас, муддат анча узундир. Айни шу маънода, демак, бизнинг мақсадимиз нафақат Афғонистон бўлгани учун, умуман, минтақадаги давлатлар билан ҳамкорликни яхшилашдан иборат. Бу фақатгина минтақада бизнинг ҳарбий ҳозирлигимизга дахлдор эмас. Масала бундан кенгроқ, яъни ҳамкорликда минтақанинг барқарорлигини доимий таъминлашдир. Мен авваллари ҳам минтақада бўлганман ва раҳбарлар ҳам, биз ҳам, муаммоли нуқталар, яъни терроризмни озиқланаётган нуқталар мавжудлигидан хабардормиз. Биз бунга қарши ҳамкорликда курашмоғимиз лозим. Би-би-си:Терроризмни озиқлантирувчи нуқталар деганда нималарни назарда тутмоқдамиз? НАТО Бош котиби : Минтақа ҳақида сўз борганда, масалан Фарғона водийси кўпроқ тилга олинади, албатта минтақада бошқа нуқталар ҳам бор эътибор талаб қиладиган... Би-би-си: Бу кураш учун, дейлик Фарғона водийсига НАТО кучларини жўнатган бўлармидингиз?
НАТО Бош котиби : Йўқ, йўқ, зинҳор... Мен айтмоқчи бўлганим шуки, биз биргаликда кўп ишларни бажаришимиз мумкин. Масалан, мамлакатларнинг мудофаа тизимини ислоҳ қилишга кўмаклашиш амаллари шулар қаторидадир. Биз, масалан, индивидуал ҳамкорлик режасига эгамиз ва бунда мамлакатнинг талабу истаклари алоҳида ўрин тутади. НАТОнинг демократик қадриятлари ва минтақа Би-би-си: Марказий Осиё ва Қовқоз мамлакатлари ''Тинчлик учун ҳамкорлик'' лойиҳаси билан анчадан бери ҳамкорлик қилишади. Шарқий Оврупо давлатлари учун бу НАТОга қўшилиш йўлидаги бир босқич эди. Аммо бугунги кунда, мазкур минтақа мамлакатлари НАТОга аъзолик масаласини кўтаришаётгани йўқ ва бу савол кун тартибида ҳам эмас. Шунда ҳам ''Тинчлик учун ҳамкорлик'' лойиҳаси минтақа давлатларига нима беради ва акси? НАТО Бош котиби: Тинчлик учун ҳамкорлик тараққиёт топиб бораверади. НАТО бу лойиҳадан энг юқори бир даражада фойдаланган ҳолда, нафақат ҳарбий, балки, бошқа тинчлик йўлида, масалан, фавқулодда ҳолатлар пайти ёрдам йўлида ҳам ўзаро хамкорликдан манфаатдор бўлиш мумкин.
НАТОнинг Афғонистондаги амалиётлари соҳасида бу мамлакатларнинг ўз ўрни бор. Аммо, биз умумий бир таҳдидларга қарши курашарканмиз, ҳамкорлигимиз ўзаро манфаатлардан холи эмас. Би-би-си : Аммо минтақадаги деярли барча давлатлар, инсон ҳуқуқлари соҳасида танқидлар остида... Бошқа томондан, айрим давлатларда шахсга сиғиниш манзарасини кузатиш мумкин. Бу ҳолатлар, НАТОнинг мазкур давлатлар билан ҳамкорлиги йўлида тўғаноқ бўлмайдими? НАТО Бош котиби : Табиий, НАТО қадриятларга эга бир ташкилот. НАТО демократик қадриятлар, инсон ҳуқуқлари ва дину матбуот эркинлигини ҳурмат қилади. Биз амалий хамкорлик йўли билан ҳам бу давлатларга НАТОнинг моҳияти ва унинг қадриятларини танитишимиз мумкин. |
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||