Суратларни томоша қилиш учун акслар остидаги стрелкага босинг
Афғонистонда болалар оёғи чиқиши билан кўчага чиқишади, деган гап бор.
Етимлар, қашшоқ оила фарзандлари баъзан тили гапга бормасдан, қўли ишга боради.
Айниқса, отасиз оилаларда тўнғич бола неча ёшда бўлишидан қатъий назар бева онаси ва ука-сингилларини боқиш масъулияти остида қолади.
Аёллар учун деярли иш йўқ. Саводсиз бева аёллар ё қариндошлари қўлига қарам, ё тиланчилик қилиши мумкин, холос.
Афғонистонга сўнгги сафари давомида Би-би-си Ўзбек Хизмати ходими Рустам Қобил ҳатто катталар иш топа олмайдиган бу мамлакатда ўзларига иш топиб, кичик боши билан катта оилаларни боқаётган болалар билан гаплашган.